билан бўлаверар экансизда, деди. Шунда Набий с.а.в. дедилар: энди менинг бошим оғриб кетди, Абу Бакр ва ўғлига одам юбориб васият қилмоқчи бўлдим, токи кимлардир (мен халифаликка лойиқроқман деб) гапириб юрмасин ёки кимлардир орзу қилмасин. Сўнг: Аллоҳ (Абу Бакрдан бошқаси халифа бўлишига) кўнмайди, мўминлар ҳам буни рад қилади ёки Аллоҳ буни рад қилади, мўминлар ҳам бунга кўнмайди, дедим». Муслим бу ҳадисни Оишадан бошқа лафз билан ривоят қилди. Оиша р.о. деди: Росулуллоҳ с.а.в. касал бўлиб ётганларида менга:
«اُدْعِي لِي أَبَا بَكْرٍ أَبَاكِ وَأَخَاكِ حَتَّى أَكْتُبَ كِتَابًا، فَإِنِّي أَخَافُ أَنْ يَتَمَنَّى مُتَمَنٍّ وَيَقُولُ قَائِلٌ أَنَا أَوْلَى، وَيَأْبَى اللَّهُ وَالْمُؤْمِنُونَ إِلاَّ أَبَا بَكْرٍ» «Отанг Абу Бакрни ва акангни чақириб кел. Бир мактуб ёзиб бермоқчиман. Чунки мен бирон умидвор умид қилиб қолишидан ва бирон кимса мен лойиқроқман, деб айтишидан қўрқмоқдаман. Аллоҳ ва мўминлар эса Абу Бакрдан бошқасига кўнмайди», дедилар. Иккинчи: Бухорий Жубайр ибн Мутъимдан ривоят қилади:
«أَتَتِ النَّبِيَّ A اِمْرَأَةٌ فَكَلَّمَتْهُ فِي شَيْءٍ، فَأَمَرَهَا أَنْ تَرْجِعَ إِلَيْهِ، قَالَتْ يَا رَسُولَ اللَّهِ أَرَأَيْتَ إِنْ جِئْتُ وَلَمْ أَجِدْكَ - كَأَنَّهَا تُرِيدُ الْمَوْتَ - قَالَ: إِنْ لَمْ تَجِدِينِي فَأْتِي أَبَا بَكْرٍ» «Набий с.а.в. ҳузурига бир аёл келиб у киши билан бир нарса ҳақида гаплашди. Пайғамбармиз с.а.в. унга (бошқа сафар келиб) мурожаат қилишини буюрди. Аёл: ё Росулуллоҳ келиб сизни топмасамчи, деди. У бу гапи билан ўлимни кўзда тутгандек бўлди. Пайғамбаримиз с.а.в: агар мени топмасанг у ҳолда Абу Бакрга мурожаат қил, дедилар». Муслим бу ҳадисни ушбу лафз билан ривоят қилди:
68-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247
|